Жаҳон

Нью-Йоркда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди

Ўзбекистон делегациясига Владимир Норов бошчилик қилган.

Нью-Йоркда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди

 

2022 йил 22 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг «С5+1»форматидаги Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

 

Марказий Осиёнинг барқарор иқтисодий тараққиётини  таъминлаш мақсадида «С5+1» форматида савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш йўллари тўғрисида фикр алмашилди. 

 

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида «С5+1» муҳим мулоқот механизми эканлигини, унинг доирасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида маълум ютуқларга эришилганини қайд этди. Ўзбекистон томонининг «С5+1» доирасидаги ташаббуслари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш, "Яшил кун тартиби" ни илгари суриш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги таклифлар билдирилди. 

 

  Томонлар «С5+1» доирасида юқори ва эксперт даражаларида яқин мулоқотни давом эттириш, шунингдек амалий натижаларга эришишга қаратилган аниқ чораларни кўриш бўйича келишиб олган.

 

Шу билан бирга Қозоғистон томони ушбу форматнинг навбатдаги йиғилишини ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нью-Йоркда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди | Zamon.uz