Ўзбекистонда “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
Бунга амалга оширилаётган техник жараёнлар сабаб бўлгани айтилган.

Ўзбекистонда “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Бунга UZCARD томонидан амалга оширилаётган техник ишлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
“2022 йил 23 сентябрь соат 09:00 дан бошлаб UZCARD инфратузилмасида “Мир” ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейджинг карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилади”,– дейилади UZCARD процессинг маркази тарқатган хабарда.
Шу билан бирга UZCARD – “Мир” кобейджинг карталари одатдаги тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётгани таъкидланган.
Бундан олдин Туркиянинг айрим банкларида “Мир” карталари билан муаммолар юзага келган. Шунингдек, Қозоғистон ва Вьетнамда ҳам ушбу карталарга хизмат кўрсатиш тўхтатилган. Россия ТИВ буни ушбу давлатлар АҚШ иккиламчи санкцияларидан хавотирга тушиб ушбу чорани амалга оширганини қайд этган.







