Жаҳон

Трамп: АҚШни Си Цзиньпинга ўхшаш кучли етакчи қутқаради

Собиқ президент Қўшма Штатларни тушкунликдаги давлат деб атади.

Трамп: АҚШни Си Цзиньпинга ўхшаш кучли етакчи қутқаради

 

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Қўшма Штатлар "жаҳаннамга қараб кетмоқда". Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

 

"Мамлакат жарликка қараб кетмоқда. Биз тушкунликдаги давлатга айландик. Мамлакат тирик қолмаслиги мумкин", — деган сиёсатчи.

 

Унинг фикрича, АҚШга ҳақиқий кучли етакчи керак. Трамп давлат тепасида Си Цзиньпинга тенглаша оладиган раҳбар кўришини исташини таъкидлаган.

 

Собиқ президент Жозеф Байденнинг муваффақиятга эришишга тилакдошлигини, аммо бу унинг келаётган сайловлардаги позициясини кучсизлантириши мумкинлигини айтган.

 

"У республикачими, демократми, ким бўлишидан қатъий назар мен кучли етакчи келишини истайман. Мен унинг ақл бовар қилмас муваффақиятга эришишини... хоҳлайман", — деб қайд этган Трамп.

 

Аввалроқ собиқ президент 2024 йилги сайловларда иштирок этишни ўйлаётгани ҳақида айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп: АҚШни Си Цзиньпинга ўхшаш кучли етакчи қутқаради | Zamon.uz