Россия ТИВ: АҚШ ва НАТО билан тўқнашув миллий манфаатларимизга мос келмайди
Лавровнинг ўринбосари Москва ҳеч кимга ядро қуроли билан таҳдид қилмаётганини таъкидлади.

Москва Вашингтонни Украинадаги можаро туфайли тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфидан огоҳлантиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
“Ғарбнинг “махсус ҳарбий операция”га аралашуви хавфидан огоҳлантирамиз. Шунингдек, АҚШ маъмуриятини Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келадиган вазиятдан қочишга чақирамиз”,– деган у.
Шу билан бирга дипломат Москва ҳеч кимга ядро қуроли билан таҳдид қилмаётганини қайд этган. Рябковнинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО билан тўқнашув РФ миллий манфаатларига умуман мос тушмайди.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина қуролли кучларига қарши ядро қуроли қўлланилмаслигини айтганди.







