Жаҳон

Россияда ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ўзгарди

Унга кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Россияда ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ўзгарди

 

Россия Президенти Владимир Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.

 

Янги қонунга кўра, қуйидаги ҳолатларда россияликлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинишим мумкин:

 

— ҳарбий хизматни ўташ вақтида ихтиёрий таслим бўлганлик учун;
— ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортгани учун;
— дезертирлик ва хизматга келмаганлик учун.

 

Шунингдек, талончилик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони белгилаш назарда тутилган. Сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва жанговар ҳаракатлар даврида жиноят содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олинади.

 

Мутасадди шахслар давлат мудофаа буюртмаси шартномасини бузса, 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Хорижий фуқаролар Россия Қуролли Кучларида сафида 1 йил  хизмат қилса, уларга Россия фуқаролиги соддалаштирилган тартибда берилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ўзгарди | Zamon.uz