Фарғонада Нексия ёниб кетди
ФВБ ҳодиса сабабини маълум қилди.

Кеча, 24 сентябрь куни Фарғона вилоятида Нексия русумли автомашина ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса тунги соат 21:23 да Фарғона—Қўқон йўналиши Марғилон халқа йўлида содир бўлган. Олтариқ тумани “Мирфозил” МФЙ Мирфозил кўчасида яшовчи фуқаро В.А.га тегишли Нексия русумли транспорт воситасида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар 21:28 да етиб борган ва 21:32 да олов ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.








