Ҳиндистонда 36 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди
Яна бир неча киши шифохонага ётқизилган.

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида кучли жала ва яшин уриши оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Associated Press” нашри.
Сўнгги беш кун ичида штатда тинимсиз чақмоқлар кузатилмоқда.
Ҳиндистонда ёмғирли мавсум июндан сентябргача давом этади, бу даврда чақмоқ чақиши одатий ҳодисадир. Бироқ метеорологлар бу йил чақмоқ уриши кўпайишини ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан боғламоқда.








