“Ўзгидромет” 25 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди
Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутиляпти.

“Ўзгидромет” 25 сентябрь куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18, кундузи 32-34 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 21-23 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 30-35 бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 29-34 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража бўлади.








