Тошкентда Malibu ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
Ҳолат юзасидан ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Malibu ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 24 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи ҳайдовчи Ш.Р. Malibu русумли автомашинасида ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қуйиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатланган.
Шундан сўнг ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.








