Муқобил энергиядан ўз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга солиқ имтиёзи берилиши мумкин
Президент бу бўйича вазирликларга таклиф киритишни топширилди.

Бугун, 26 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Президент томонидан Тошкент шаҳрида йил якунига қадар Қашқадарёдаги кластерга қўшимча яна 2 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.
Бунинг ҳисобига республика бўйича муқобил энергия қурилмаларини ишлаб чиқариш йиллик қуввати 50 минг донага етказилиши таъкидланди.
Ҳозирда ўз эҳтиёжини 100 фоиз муқобил энергиядан қоплаган ва тармоқдан тўлиқ узилган истеъмолчиларга солиқ имтиёзлари қўлланади.
Молия ва энергетика вазирликларига муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш бўйича таклиф киритиш топширилди.








