АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади
Шунингдек, бошқа давлатларга ҳам ташрифлар режалаштирилган.

АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари в.б. Элизабет Трюдо Непал, БАА, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти хабар берди.
Турне 28 сентябрда бошланиб, 9 октябрь куни якунланади. Дипломат ўз сафари давомида ёлғон ахборотга қарши кураш, Афғонистондаги вазият, ижтимоий тенглик, ОАВ эркинлиги ва иқлим масалаларини муҳокама қилади.
Ўзбекистонга ташриф давомида Трюдо университет битирувчилари олдида чиқиш қилади ҳамда ННТ вакиллари билан учрашади.
Қирғизистонда амалдор ва журналистлар билан мулоқот режалаштирилган.







