Болгария ўз фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди
Шунингдек, одамлар гавжум жойлардан қочиш ва ҳушёр бўлиш тавсия қилинади.

Болгария ўз фуқароларини зудлик билан Россия ҳудудини тарк этишга чақиришди. Бу ҳақда Болгария ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Бу чақириқни Болгария ТИВ мамлакатдаги қийин вазият билан изоҳланган. Шунингдек, улар фуқароларга Россияга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилишган.
Россиядаги болгарларга ҳар қандай транспорт воситасида имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия қилинди.
Шу билан бирга вазирлик юқори даражада ҳушёр бўлишни, шунингдек, одамлар гавжум жойлардан қочишни тавсия қилади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Болгария ҳукумати Россия элчихонасининг 70 нафар дипломати ва техник ходимларини чиқариб юборишга қарор қилди. Бир неча кундан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлиги 14 болгар дипломатини персона нон грата деб эълон қилган.








