Жаҳон

Меркель: Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилиш керак

Германия собиқ канцлери Россия президентининг ядро қуролини қўллаш ҳақидаги баёноти ҳақида гапирди.

Меркель: Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилиш керак

 

Германия собиқ канцлери Ангела Меркель Путиннинг ядро қуролини қўллаш тўғрисидаги баёнотини жиддий қабул қилишга чақирди. Унинг фикрича, бу заифликни эмас, “сиёсий донолик”ни билдиради.

 

“Унинг сўзларини жиддий қабул қилинг, буни шунчаки блеф деб енгил қараманг. Бу гапларга жиддий қараш заифлик эмас, сиёсий донолик белгиси”, – деган собиқ канцлер.

 

Немис ОАВлари бу орқали Меркель Путиннинг 21 сентябрь кунги гапларини назарда тутганини таъкидлаган.

 

Россия раҳбари ўтган ҳафтада мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган пайтида РФ ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилган тақдирда барча ҳимоя воситаларидан фойдаланилишини айтганди.

 

Ҳозирда дунёнинг аксарият давлатлари буни ядро таҳдиди сифатида қабул қилган. АҚШ Москвани “ядро зарбаларининг ҳалокатли оқибатлари”дан огоҳлантирди.

 

Аввалроқ Қўшма Штатлар собиқ президенти Дональд Трамп дунё тарихдаги энг хавфли паллада турганини айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Меркель: Путиннинг сўзларини жиддий қабул қилиш керак | Zamon.uz