Трамп: Дунё энг хавфли паллада турибди
АҚШ собиқ президенти Украинадаги воқеалар Тайванда ҳам қайтарилишидан огоҳлантирди.

Дунё ўз тарихидаги энг хавфли даврда турибди. Бу ҳақда АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
У Украинадаги ҳодисалар Тайванда ҳам бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
"Украинадаги воқеалар ҳеч қачон юз бермаслиги керак эди, энди эса ядро қуролини қўллаш масаласи муҳокама қилиняпти. Бу энг хавфли нарсалар, Фикримча, бу тарихдаги энг хавфли давр",— деган собиқ президент.
Аввалроқ Трамп АҚШга Си Цзиньпинга ўхшаш раҳбар кераклигини айтганди.







