Жаҳон

Европа газсиз қолиши мумкин: Россия Украина орқали транзитни бутунлай тўхтатмоқчи

Москва-Брюссель ўртасидаги “энергетик уруш” тобора авж олмоқда.

Европа газсиз қолиши мумкин: Россия Украина орқали транзитни бутунлай тўхтатмоқчи

 

Россия Украина орқали газ транзитини тўхтатиши мумкин. Бу Европага “зангори олов” етказиб берадиган асосий қувурларда босим пасайиб кетиши фонида юз бермоқда.

 

“Газпром” кеча Украинанинг асосий газ оператори “Нафтогаз”га даъволари борлигини маълум қилган. Бу транзит йўналиши орқали ЕИга етказиб бериладиган газнинг ярми тўғри келади.

 

“Нафтогаз” май ойида “Сохрановка” тақсимлаш пункти орқали Россиядан ёнилғи қабул қилишни тўхтатишини айтганди. Ушбу пунктнинг Россия томонидан эгалланган Луганск вилоятида жойлашганлиги бунга сабаб қилиб кўрсатилган. Киев барча газни ўз назоратидаги ҳудудда жойлашган “Суджа” пункти орқали етказиб беришни таклиф қилганди. Москва буни инкор қилган, украиналиклар эса арбитражга мурожаат билан чиққанди.

 

“Газпром” Украина томони ўз даъвосини қайтариб олмаса, унга қарши санкциялар жорий этишини таъкидлади. Бу транзит учун пул тўланиши тўхтатилишини англатади. Бундан ҳолатда Киевда икки йўл қолади: газни бепул ўтказиш ёки қувурларни бутунлай тўхтатиб қўйиш.

 

Агар Украина орқали транзит тўхтатилса, Европа деярли газсиз қолади. Фақатгина Туркия орқали Евроиттифоқ жанубига “зангори олов” етказиб бериш давом этади.

 

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ “Шимолий оқим-2” қувуридан катта миқдорда газ сизиб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа газсиз қолиши мумкин: Россия Украина орқали транзитни бутунлай тўхтатмоқчи | Zamon.uz