Ўзбекистон

Андижонда фермер хўжалиги раҳбари ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилди

У 100 тонна пахта хомашёсини қабул пунктига топширмасдан, ўзининг дала майдонида сақлаб келаётган бўлган.

Андижонда фермер хўжалиги раҳбари ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилди

 


Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида ИИБ ходимлари фермерни ургани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 24 сентябрь куни Бўстон туманида “Хавфсиз хонадон” профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Нурафшон маҳалласида яшовчи 1962-йилда туғилган Арабов Анарбой Қодиралиевичга қарашли “Баҳодир” фермер хўжалигининг ер майдонидан териб олинган 80-100 тoнна пахта хомашёси қабул пунктига топширилмасдан, хўжалик шийпонида очиқ ҳолда сақланётганлиги аниқланган.

 

Ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Арабов билан суҳбат ўтказилиб, ундан дала шийпонида нима сабабдан кўп миқдордаги пахта хомашёсини сақлаб келаётганлиги сўралганида пахта хомашёсини  биринчи навга топшириш мақсадида қуритиш учун сақлаётганлиги ва қуруқ ҳолга келгандан сўнг топширишини маълум қилган.

 

Шундан сўнг хўжалик раҳбари А.Арабовга пахта хомашёсини сақлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши,  уни талон-торож, нес-нобуд бўлишини ва ёнғин чиқиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида терилган пахта хомашёсини қабул қилиш учун шартнома тузилган корхоналарга топшириши юзасидан тушунтиришлар берилган.

 

“Суҳбат жараёнида фермер хўжалиги раҳбари А.Арабов ва унинг фарзанди Б.Арабовларга нисбатан ҳеч қандай жисмоний куч ишлатилмаган, мулкларига шикаст етказилмаган, уларнинг шахсиятига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилинмаган. Фермер хўжалиги раҳбари А.Арабов томонидан суҳбат якуни бўйича ходимларга ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда фермер хўжалиги раҳбари ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилди | Zamon.uz