Жаҳон

Эрдоған: Путин нимани режалаштирса, амалга оширади

Туркия президенти Украина шарқида ўтказилган “референдумлар” масаласида хавотир билдирди.

Эрдоған: Путин нимани режалаштирса, амалга оширади

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Путин нимани ўйласа, шуни амалга оширишини маълум қилди.

 

Украина шарқида ўтказилган “референдумлар” ҳақида гапирар экан, Туркия раҳбари бу ҳудудларнинг Россияга қўшиб олинишидан хавотир билдирди.

 

“Бу содир бўлиши мумкин, чунки мен билган жаноб Путин ниманидир режалаштирса, уни албатта амалга оширади”, – деган у.

 

Эрдоған пайшанба куни Путин билан телефон мулоқотини ўтказишини ва музокараларда ушбу масалани кўтаришини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: “ДХР”, “ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятларининг РФ томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида 23-27 сентябрь кунлари Россияга қўшилиш масаласида “референдумлар” ўтказилди. Уларнинг барчаси Москва билан “бирлашиб” кетишга розилик билдирган.

 

Шу муносабат билан бу тўрт ҳудуддаги россияпараст маъмурият вакиллари Путин билан учрашиш ниятида Россияга учиб келган.

 

Аввалроқ Россия президенти Эроған билан Самарқандда Украина билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрдоған: Путин нимани режалаштирса, амалга оширади | Zamon.uz