Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди
Учрашувда қандай масалалар муҳокама қилиниши маълум қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошган.
Музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилаш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, ижтимоий соҳани модернизациялаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа жиҳатларга қаратилади.








