Андижонда шифокорлар айби билан чақалоқ вафот этгани айтилмоқда
Ҳолатга вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 1-сонли вилоят перенатал марказида шифокорлар ҳомиладор аёлни вақтида операцияга олиб кирмагани ва асоссиз 3 соатга кечиктирганлиги сабаб янги (соғлом) туғилиши кутилаётган чақалоқ нобуд бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади”, — дейилади хабарда.







