Россияда сафарбарликка кимлар жалб қилинмаслиги маълум қилинди
Мудофаа вазири бу бўйича маълумот берди.

Россияда аёллар ҳарбий сафарбарлик доирасида чақирилмайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Сергей Шойгу хабар қилди.
“Биз аёлларни чақирмоқчи эмасмиз. Президент фармонига қўшимчалар тайёрланди. Унга кўра, давлат олий ўқув юртлари талабалари ҳам сафарбарликда қатнашмайди”, — деди у.
Шунингдек, давлат аккредитациясига эга тижорат университетлари талабалари қисман сафарбарликка жалб қилинмайди.
Режага кўра, Россияда сафарбарлик доирасида 300 минг киши заҳира учун чақирилиши белгиланган.







