Шимолий Корея Япон денгизига яна ракета учирди
Бу бир ҳафта ичидаги тўртинчи ҳаракат.

Бугун, 1 октябрь куни эрталаб Шимолий Корея Япон денгизига иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ракеталар Пхеньяндаги Сунан ҳудудидан учирилган. Улар максимал 30 километр баландликда тахминан 350 километр масофани босиб ўтган.
Жанубий Корея Шимолнинг ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимолига жиддий жавоб қайтатиши бўйича огоҳлантирмоқда.
“Бизнинг армиямиз Қўшма Штатлар билан яқин ҳамкорликда тўлиқ ҳушёрлик ва мониторинг амалга оширмоқда”, — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Кеча, 30 сентябрь куни Япония денгизида Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг сувости кемаларига қарши қўшма ҳарбий машқлари ўтказилган. Пхеньян эса бунга жавобан кетма-кет ракеталар учирмоқда.







