АҚШда “Иен” тўфони қурбонлари сони ошди
Қутқарув ишлари электр таъминотидаги узилишлар сабаб мураккаблашмоқда.

АҚШда кузатилаётган вайронкор “Иен” тўфони оқибатида қурбон бўлганлар сони Флорида ва Шимолий Каролина штатларида 77 кишига етди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин. Довул оқибатида 1,3 миллионга яқин истеъмолчи электр таъминотисиз қолган, қирғоқдаги кўплаб уйлар денгизга ювилиб кетган. Шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва аэропортлар фаолияти қийинлашган.
Аввалроқ Флорида губернатори довул оқибатида минтақага етказилган зарарни “тарихий” деб атаган ва маҳаллий дарёлардан бирининг тошқинини ҳар 500 йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса деб таърифлаганди. АҚШ Президенти Жо Байденнинг фикрича, “Иен” тўфони АҚШ тарихидаги энг вайронкорлардан бирига айланиши мумкин.







