Олимлар ОИВни даволашнинг янги усулини топди
Янги муолажа касаллик асоратларидан деярли тўлиқ халос қилиши мумкин.

Россиялик олимлар ОИВ инфекциясини даволашнинг янги усулини кашф этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур даво чораси махсус оқсиллардан фойдаланишга асосланган. Улар бемор организмидаги иммунитет ҳужайралари функцияларини тиклашга ёрдам беради. Ўз навбатида, ОИВ касаллигига қарши курашувчи антитаналарни қувватлантиради.
Натижада организм ички имкониятини ишга солиб, вирусни сиқиб чиқаришга киришади. Якунда танада ОИВ инфекцияси миқдори камайиб, унинг саломатлик учун зарарли таъсири кескин пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили қарийб 2 миллион киши ушбу хавфли хасталикка чалинмоқда. Ҳозир сайёрамиз бўйича ОИВ ташхиси билан рўйхатга олинган беморлар сони 38,4 миллион нафардан ошган.







