Оққўрғонда ИИБ ходими бутун ўзбекистонликларнинг онасидан сўккани айтилмоқда
Ҳозирда мазкур ҳолат Прокуратура томонидан назоратга олинган.

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро — 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.
Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.
“Ҳозирда хабарда кўрсатилган аудио ёзув аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.







