“Ўзгидромет” 4 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Бугун республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутиляпти.

“Ўзгидромет” 4 октябрь куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13, кундузи 24-26 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 21-26 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража бўлади.







