Жаҳон

Қийинчиликларга қарамай, Япония Россия билан тинчлик шартномасини имзоламоқчи

Икки давлат Иккинчи жаҳон уруши якуни бўйича тинчлик шартномаси имзоламаган.

Қийинчиликларга қарамай, Япония Россия билан тинчлик шартномасини имзоламоқчи

 

Япония Россияга қарши санкциялар курсини давом эттирса-да, Москва билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.

 

Япония ва РФ Иккинчи жаҳон уруши якуни бўйича расман тинчлик шартномаси имзоламаган. 1945 йилда Жанубий Курил ороллари Москва ихтиёрига ўтади. Бу ердаги айрим ҳудудларга ҳамон Токио даъво қилади.

 

Кисида Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари халқаро тартибот асосларига путур етказганини айтган.Айнан шу туфайли Япония ва РФ ўртасидаги муносабатлар ҳам анча ёмонлашгани қайд этилган.

 

“Аммо биз ҳудудий муаммоларни ечишга ва тинчлик шартномасига эришишга қаратилган ҳаракатларни давом эттирамиз”, – деган япон ҳукумати раҳбари.

 

Март ойида Россия Курил ороллари бўйича музокараларни тўхтатиб қўйганди. Шунингдек, японияликларнинг оролларга визасиз кириб келиши тартиби ҳам бекор қилинди. Ўз навбатида Япония 2003 йилдан буён илк бор Курилни “ноқонуний оккупация қилинган ҳудуд" деб эълон қилди.

 

Аввалроқ Япония Россияга қарши янги санкциялар жорий этганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қийинчиликларга қарамай, Япония Россия билан тинчлик шартномасини имзоламоқчи | Zamon.uz