Ўзбекистон

Айрим фуқаролар санаторийларга онлайн йўлланма олиши мумкин

Сиҳатгоҳларда мавжуд навбатларни олдиндан кўриш имконияти ҳам мавжуд.

Айрим фуқаролар санаторийларга онлайн йўлланма олиши мумкин

 

Кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида республика санаторийларида ётиб даволанишга онлайн навбатга туриш хизмати ишга туширилди.

 

Ушбу хизмат орқали санаторийларда мавжуд навбатларни олдиндан кўриш имконияти ҳам мавжуд.

 

Навбатга туриш ёки белгиланган тоифага мос бўлмаган ариза берувчиларга рад этилганлик хабарномаси автоматик тарзда етказилади. Шунингдек, ариза берувчи ўз навбатини онлайн кузатиб бора олади.

 

Қуйидагилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин:

 

  • Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
     
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
     
  • республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
     
  • Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирганлар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
     
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объэктларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
     
  • I ва II -гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
     
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
     
  • ёшга доир пенсия олувчилар.

 

Ариза берувчи порталдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш” хизматини танлаб, керакли сиҳатгоҳни белгилаши ва сўров юбориши мумкин.

 

Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Айрим фуқаролар санаторийларга онлайн йўлланма олиши мумкин | Zamon.uz