Ҳиндистон Бош вазири Зеленский билан телефонлашди
У ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатиш кераклигини айтган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар суҳбат чоғида Украинада давом этаётган можарони муҳокама қилган.
“РиаНовости” нашрининг ёзишича, Бош вазир ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатишга чақирган. У можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигига қатъий ишонч билдириб, Ҳиндистоннинг ҳар қандай тинчлик саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшишга тайёрлигини маълум қилган.
Шунингдек, мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари кўриб чиқилган.







