Россия 2030 йилда Ойга космонавтларни юборади
Роскосмос сайёрда янги миссиялар ўтказмоқчи.

2030 йилга бориб Россия космонавтларни Ойга қўндиришга технологик жиҳатдан тайёр бўлади. Бу ҳақда Роскосмос раҳбари Юрий Борисов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия 2023 йилда “Луна–25” сайёралараро станциясини, кейин эса “Луна–26”, “Луна–27” ва “Луна–28”ни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.
7 сентябрь куни Роскосмос “Луна–25”нинг учирилиши 2023 йилнинг июль–октябрь ойларига кўчирилганини билдирди. Бунга космик кеманинг Ой юзасига қўниши учун масъул бўлган Doppler’нинг тезлиги ва масофа ўлчагичи билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Қурилманинг характеристикалари техник шартларга жавоб бермайди.







