Ўзбекистон

Тошкентда авария сабаб газ таъминоти тўхтатилди

Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда авария сабаб газ таъминоти тўхтатилди

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани М. Ганди кўчасида Электр тармоқлари корхонаси иш олиб бораётган вақтда ўрта босимли газ қувурига шикаст етган. Натижада кучли газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган. Шу сабабли 4-октябр куни соат 21:05 да Дархон массивида 25 та кўп қаватли уйлардаги 1500 та хонадонларда, М. Ганди кўчасидаги 80 та ҳовли хонадонларда, “Асака” кўчасидаги 60 та ҳовли хонадонларда ҳамда 16 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти 5-октябр куни соат 09:00 га қадар вақтинчалик тўхтатилган.

 

Шайхонтоҳур тумани “Уч лола” кўчасида йўл қурилиш ходимлари ишлаётган вақтда газ қувурида авария содир бўлганлиги туфайли 4-октябр куни соат 20:00 да “Нурафшон” шоҳ кўчаси ҳамда Мужурмон Обид кўчалари кесишмасида жойлашган “Макро” супермаркетида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, Олимходжаев, “Самарқанд дарвоза” маҳаллаларида газ босими пасайган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария бартараф этилгач газ таъминоти қайта тикланади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда авария сабаб газ таъминоти тўхтатилди | Zamon.uz