Еврокомиссия йил охиригача Украинага 5 млрд евро миқдорида ёрдам ажратади
2 миллиард евро октябрь ойи ўрталаригача тўланади.

Еврокомиссия Украинага имкон қадар тезроқ 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам транши тўлашга ваъда бермоқда.
Барча тегишли шартларни ҳисобга олган ҳолда, ноябр ва декабр ойларида баланс иккига бўлиб тўлашга ҳаракат қилинади.
20 сентябрь куни Европа Иттифоқи кенгаши Украинага 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий кредит бериш қарорини расман маъқуллади. Кенгаш коммюникесида бу ёрдам Киевга “имтиёзли асосда узоқ муддатли кредитлар кўринишида” берилиши таъкидланган.
Аввалроқ ЕИ жами 9 миллиард евронинг 1 миллиард евроси ўзлаштирилгани ҳақида хабар берган эди.







