Фарғонада қайнота келинининг бошини узиб ташлади
Ҳолатга Бош прокуратура муносабат билдирди.

Фарғона вилоятида 64 ёшли қайнота 1 октябрь куни келинини қасддан ўлдириб, унинг бошини узиб олди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан кейин келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ва ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган. Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган.
Бу бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







