Ўзбекистон

Оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда

Бу билан оилалар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилади.

Оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда

 

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриева маълум қилди.

 

Оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлаш орқали улар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш ҳамда якка тартибли ёндашувни тизимли йўлга қўйиш мақсадида халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш Миллий дастурда назарда тутилган.

 

Таъкидланишича, шакллантиришда ишчи гуруҳ халқаро бахтлилик индикаторлари ҳамда Буюк Британия, Франция, Хитой, Бутан, Индонезия, Малайзияда жорий қилинган индекслар таҳлил қилган. Таҳлил ва ўрганишлар натижасида оилаларнинг бахтлилик индикаторлари аниқланган.

 

Бунда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражасидан келиб чиқиб субъектив ва объектив бахт кўрсаткичлари инобатга олинди.

 

Баҳриеванинг сўзларига кўра, индикаторларни оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлашда муҳимлиги ва амалиётда самарадорлигини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоятида тажриба синов ўтказилган.

 

Барча таҳлил ва тажриба синов натижалари асосида оилаларнинг бахтлилик даражасини белгиловчи индикаторларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланган ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда | Zamon.uz