Тошкентда Нексия–3 ЙТҲга учради
ЙҲХБ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

3 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтeпа туманида Нексия–3 йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 03:45 ларда Учтепа тумани Саккокий кўчасида 1985 йилда туғилган А.Т. Нексия–3 русумли транспорт воситасини Кўкчадарвоза кўчаси томонга бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
Ҳодиса натижасида тан жарохат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







