Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Кеча, 5 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан “Ғузор-Совбоғ” фидерининг “Микоп” шохобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказишган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.
Соат 15:30 ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан “Охунбобоев” фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б кучланиш остида қолган.
Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатишган ва тез ёрдам чақиришган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.







