Тошкент вилоятида “Загранпаспорт” олган ИИБ ходимлари жазоланди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти ИИББ ходимлари хорижга чиқиш паспорти олгани учун интизомий жазолангани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИББ ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, 2 нафар ходим хорижга чиқиш паспорти (Загранпаспорт) олиш жараёнида ўзини “вақтинча ишсиз” деб кўрсатган ва тегишли муддатда “паспорт”ни ИИББга топширмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг “Интизом устави”ни бузган.
“Ушбу тартиб ва қоидаларни бузганлиги учун йил давомида Тошкент вилояти ИИББнинг 2 нафар ходимлари интизомий жазоланган”, — дейилади хабарда.







