Трамп: АҚШни ҳеч ким жиддий қабул қилмаяпти
Собиқ президент Байденни кескин танқид қилди.

АҚШ Жозеф Байден ва демократлар партияси туфайли тушкунликни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Дональд Трамп маълум қилди.
"Бу ҳақда гапириш оғир, аммо биз ҳозирда тушкунликдаги давлатмиз. Америка умид, эркинлик ва биродарлик мамлакати бўлиши керак, аммо Байден маъмурияти даврида у рецессия, эҳтимол депрессия заминига айланди", — деган собиқ президент.
У барчага таҳдид солаётган инфляцияга эътибор қаратган. Трампнинг сўзларига кўра, кейинги 12 ойда ҳар бир оила 8.5 минг доллар пул йўқотади.
Бу омиллар натижасида Вашингтонга ҳеч ким жиддий қарамаётгани таъкидланган.
"Дунё бизга кулгу билан қарамоқда", — деб нутқини якунлаган сиёсатчи.
Аввалроқ Трамп бир қатор ОАВни судга беришини айтганди.







