Жаҳон

Украинага биринчи навбатда қайси турдаги қуроллар зарур?

НАТО собиқ бош котиби бу бўйича махсус режа ишлаб чиқди.

Украинага биринчи навбатда қайси турдаги қуроллар зарур?

 

Киевга ҳозирда асосан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари керак. Бу ҳақда Politico хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Украина NASAMS зенит-ракета тизимларини ноябрда олади. Бу тизимлар дрон вертолёт ва ракеталарни уриб тушира олади. Шу билан бирга Politico билан суҳбатлашган манбалардан бири бу ҳаво мудофааси учун етарли эмаслигини таъкидлаган. Киевга яқин ва ўрта масофага зарба берадиган қуроллар зарурлиги қайд этилган.

 

Бундан ташқари, Ғарб ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага беришни истамаётгани, шартномалар имзоланиши ва бу турдаги қуроллардан фойдаланишни ўргатиш учун йиллар кераклиги маълум қилинган.

 

Ҳозирда Киев Ғарбдан олишни истаган устувор қуроллар рўйхати ўзгараётганига эътибор қаратилган. НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен эса Украинага ҳарбий ёрдам масаласида асосий лоббист эканлигини таъкидлаган. У Зеленский офиси раҳбари Андрей Ермак билан янги ёрдам пакети мазмунини акс эттирган ҳужжат ишлаб чиққан. Ҳужжатда Ғарбнинг узоқ муддатга кўмак бериши муҳимлиги қайд этилган.

 

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Европада тайёрланиши тўғрисида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украинага биринчи навбатда қайси турдаги қуроллар зарур? | Zamon.uz