Алла Пугачеванинг набираси сафарбарликка жалб қилинди
У теaтрдаги репетициядан чақириб олинган.

Россиядаги ҳарбий сафарбарлик доирасида хонанда Алла Пугачеванинг набираси Никита Пресняков хизматга чақирилди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, унинг 31 ёшли набираси Москва вилояти театрида ишлайди, у репетициядан чақириб олинган. Театр маъмурияти маълумотига кўра, актёр театрнинг доимий аъзоси эмас.
Никита Пресняков Лондонда туғилган, унинг ота-онаси Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист Кристина Орбакайте ва қўшиқчи Владимир Пресняковдир.
Аввалроқ россиялик хонанда Алла Пугачева оиласи билан Исроилга кўчиб кетгани ва мамлакат фуқаролигини олгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Федерацияси Бош прокуратураси Пугачевани барча унвон ва мукофотлардан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.







