Бухорода прокурорлар ўзгарди
Ғиждувон ва Вобкент туманларига янги прокурор тайинланган.

Бухоро вилоятининг 2 та туманига прокурор тайинланди, дея хабар бермоқда “Янги Ўзюекистон” нашри.
Қайд этилишича, Ботир Султонов Ғиждувон тумани прокурори этиб тайинланган. Тайинловга қадар Б.Султонов Вобкент тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Жамшид Восиев Вобкент тумани прокурори этиб тайинланган. Тайинловга қадар Ж.Восиев Ғиждувон тумани прокурори лавозимида ишлаган.







