Ўзбекистон

Фарғонада жиноят ишини ёпиб берувчи шахслар ушланди

Улар фуқарони қамоқдан чиқариш учун 10 минг доллар сўрашган.

Фарғонада жиноят ишини ёпиб берувчи шахслар ушланди

 

Фарғона вилоятида Жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида қўлга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 5 октябрь куни фуқаро Д.Қ. ҳамда М.Ж.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.Э.нинг тергов органи томонидан айбланиб қамоққа олинган таниши T.R.ni ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи мансабдор шахслар орқали қамоқдан чиқариб, жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришлари эвазига ундан 10 000 АҚШ доллари талаб қилишган.

 

Ўтказган тезкор тадбир давомида юқоридаги шахслар Қўқон шаҳрининг “Туркистон” кўчасида аризачидан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Д.Қ ва М.Ж.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, муқаддам судланган фуқаро Д.Қ. 3 нафар фуқаролардан жарима майдонидаги автомашинани чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш ва бошқа ҳаракатлар учун ҳам пул олганлиги юзасидан аризалар келиб тушган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада жиноят ишини ёпиб берувчи шахслар ушланди | Zamon.uz