Лиз Трасс яна танқидлар остида қолди
Ҳозирда унга ишончсизлик вотуми хавф солмоқда.

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс электр энергиясини тежаш учун пул таклиф қилиб, янги можаролар марказида қолди.
У шошилинч вақтда электр энергиясини тежаш учун уй хўжаликларига кунига 10 фунт стерлинг тўлашни таклиф қилган. Танқидлар остида қолган Бош вазирнинг фикрига кўра, шу тариқа қишда электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Узилишлар кечки вақтларда, уч соатгача давом этиши режа қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Британияда Лиз Трассга ишончсизлик вотуми ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Янги Бош вазирга нисбатан партия аъзоларининг норозилигига унинг даромад солиғини 45 фоиздан 40 фоизга камайтириш қарори сабаб бўлган.







