Қасдма-қасд: КХДР ракеталарига жавобан АҚШ ва Жанубий Корея денгиз машғулотларини бошлади
Унга авиаташувчи ҳам жалб қилинган.

Жанубий Корея ва АҚШ Корея яримороли яқинида халқаро сувларда денгиз машғулотларини бошлади.
Бу манёврлардан кўзланган мақсад “КХДР провокацияларига қарши иттифоқчиларнинг оператив имкониятларини мустаҳкамлаш” эканлиги айтилган. Машғулотларга АҚШнинг Chancellorsville авиаташувчиси ҳам жалб қилинган. ўқув машқлари 7-8 октябрь кунлари давом этади.
Бундан олдин Сеул, Токио ва Вашингтон уч томонлама денгиз машғулотларини ўтказганди. Унда ҳарбийлар баллистик ракеталарни аниқлашни машқ қилганди.
КХДР ўтган ҳафта 4 маротаба ракета синовларини ўтказди. Бундан ташқари, кеча Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан яна баллистик ракеталар учирилди.







