Украина Қримга зарба бериш учун АҚШдан ракета сўради
Вашингтоннинг ушбу масала бўйича позицияси очиқланди.

Украина АҚШдан узоқ масофага зарба берадиган ракеталарни сўрамоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Киев бу тизимлар орқали Қримдаги Россия ҳарбий объектларига зарба бермоқчи. Хусусан, Вашингтонга 300 километр масофага учадиган ATACMS ракеталари бўйича сўров жўнатилган.
Аммо Конгрессдаги манбалар америкаликлар Қримга зарба берилишига рози эмаслигини, шунинг учун узоқ масофага учадиган снарядлар тақдим этилмаётганини маълум қилган.
Бундан ташқари, бу турдаги ракеталар низонинг ҳозирги босқичида Украинага керак эмас деган фикрлар мавжуд. Агар бу қадам амалга оширилса, Москва буни эскалация сифатида баҳолаши мумкин.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари Европада тайёрланиши тўғрисида хабар берилганди.







