Ҳиндистонда йўловчи автобус ёниб кетди
Бош вазир Нарендра Моди ушбу ҳалокатдан қайғуда.

Ҳиндистон ғарбидаги трассада автобус юк машинасига бориб урилиб, шундан сўнг ёниб кетди. Оқибатда камида 12 киши ҳалок бўлган.
Яна 43 нафар инсон жиддий куйиш жароҳатлари билан Махараштра штатидаги касалхонага етказилган.
Магистрал йўл яқинида яшовчи одамлар воқеа жойига етиб борган, аммо автобус аланга ичида қолгани сабабли салондаги йўловчиларга ёрдам бера олишмаган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Твиттерда “автобус фожиасидан қайғуда” экани ҳақида ёзди.







