Шимолий Корея Япония денгизига ракета учирди
Пхеньян буни “АҚШнинг таҳдидларидан ҳимоя” дея изоҳламоқда.

Шимолий Корея Япония денгизи томон номаълум баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Пхеньян АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотларни тўхтатишдан бош тортганига жавобан баллистик ракеталарни учирмоқда.
Корея марказий ахборот агентлиги амалга оширилаётган ядровий синовларни АҚШнинг доимий ҳарбий таҳдидлари натижасида юзага келган “ўзини-ўзи мудофаа қилиш чоралари” дея изоҳлаган.







