Тошкент кўчаларининг бири вақтинчалик ёпилди
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги Беруний шоҳ кўчасининг бир қисми 12 октябргача қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 09:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳ кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми — икки томонлама йўл қисман ёпилгани қайд этилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўрайди.







