Тошкентдаги 25 та автобус йўналишида тирбандлик юзага келиши мумкин
Бу жараён 4 кун давом этади.

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳкўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сақичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл қисми икки томонлама қисман ёпилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 октябрь соат 9:00 дан 12 октябрь соат 00:00 га қадар 5А, 11, 28, 29, 32, 35, 42, 47, 64, 65, 81, 84, 91, 109, 115, 118, 123, 147, 196-сонли (8Т, 23, 43, 120, 136, 188-сонли йўналишлари бўйича бир тарафлама) автобус йўналишларининг йўл қатнов қисмида тирбандликлар юзага келиши ҳамда қатнов ва оралиқ интервал вақтларига риоя қилинишида камчиликлар кузатилиши мумкин.







