Яна бир молия институти Украинага кредит ажратди
Маблағлар ижтимоий соҳаларга сарфланади.

Халқаро валюта жамғармаси ижро кенгаши Украинага 1.3 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади. Бу маблағлар тўлов балансини молиялаштиришга сарфланади.
ХВЖ мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар фонида ЯИМ қисқаргани, инфляция ва бюджет тақчиллиги ошагани ҳамда савдо занжирлари узилганини қайд этган. Шу билан бирга ҳукуматнинг макромолиявий барқарорликни сақлаб қолгани эътироф этилган.
Ташкилот йўналтирилаётган маблағ Киевни кредиторлар ва донорлар қўллаб-қувватлашининг белгиси эканини таъкидлаган. ХВФ 2022 йилда Украина ЯИМ 35 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда.
Аввалроқ Еврокомиссия йил охиригача Украинага 5 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратиши маълум бўлганди.







