Ҳиндистонда йўлбарс 9 кишини ўлдирди
Уни тутиш учун 200 дан ортиқ полиция жалб қилинган.

Ҳиндистон полицияси Биҳар штатининг Чампаран шаҳрида камида тўққиз кишини ўлдирган йўлбарсни отиб ўлдирди. Бу ҳақда BBC нашри ёзмоқда.
“Чампараннинг одамхўри” номини олган йиртқич 200 га яқин полициячи томонидан ушланган. Баъзи офисерлар уни топиш учун филлар устида ҳаракатланишган. Уч ёшли йўлбарс қишлоқ яқинидаги шакарқамишзордан топилган. У бир неча кун ичида 9 нафар қишлоқ аҳолисига ҳужум қилиб, уларни ғажиб ташлаган.
Маълумой учун: Ҳиндистонда дунёдаги ёввойи йўлбарсларнинг 70 фоиздан ортиғи яшайди.







